Фан-техника | 11:12 / 03.01.2019
16634
1 дақиқада ўқилади

Tesla рекорд ҳақида эълон қилди

Фото: Quartz

Tesla компанияси 2018 йилда рекорд даражада ишлаб чиқариш амалга оширилганини хабар берди. Компания маълумотларига кўра, ўтган йилнинг охирида компания тарихидаги энг кўп автомобиль йиғилган. 

Қайд этилишича, ўтган чоракда Tesla 86,55 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, аввалги рекордни 8 фоизга ортда қолдирди. Автомобилларнинг асосий қисми - бу Model 3, деб хабар беради Quartz нашри.

Аввалроқ, Илон Маск компанияси сармоядорларни алдаганликда гумон қилинаётгани хабар берилганди. ФҚБ версиясига кўра, Tesla оммавий баёнотларида автомобиллар ишлаб чиқариш режасини атайин ошириб кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Tesla Roadster электромобилининг янги дизайни намойиш қилинганди.

Мавзуга оид