АҚШда Credit Suisse банкининг уч нафар собиқ ходими 2 млрд долларни ўзлаштиришда айбланмоқда
АҚШ прокуратураси Credit Suisse банкининг уч нафар собиқ ходимини 2 миллиард долларни товламачилик билан ўзлаштиришда айблади. Улар Америка ҳукуматининг сўровига асосан Лондонда қўлга олинган, деб хабар берди Financial Times нашри.
Нашрнинг маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Эндрю Пирс, Суржан Сингх ва Детелина Субева бўлиб, гаров эвазига озодликка чиқарилган. Аммо АҚШ уларни зудлик билан экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Айблов эълон қилинишига 2017 йилда АҚШ адлия вазирлиги ва ФҚБ Мозамбикнинг давлат қарзи билан боғлиқ можаро ортидан Швейцариянинг Credit Suisse Group, Россиянинг ВТБ ва Франциянинг BNP Paribas банкларига нисбатан очган иши сабаб бўлган.
Аввалроқ Жанубий Африкада худди шу иш бўйича Мозамбик собиқ молия вазири Мануэль Чанг қўлга олинганди.
Чанг ва банк ходимлари «ўз шахсий манфаатларини ниқоблаш мақсадида денгиз лойиҳаларини тузишган ва кредит маблағларини ўзаро бўлишиб олишган», дейилади нашр хабарида.
Мавзуга оид
17:00 / 09.08.2024
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024