БМТ Хавфсизлик кенгашида Қозоғистон ташаббуси билан янги анъана жорий қилинди
БМТнинг бош қароргоҳида Қозоғистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси 2019-2020 йилларга Хавфсизлик кенгашига сайланган давлатлар миллий байроқлари ўрнатилиши расмий маросимини ўтказди. Хавфсизлик кенгашининг янги нодоимий вакиллари ўз миссиясини якунлаётган Қозоғистон, Боливия, Нидерландия, Швеция ва Эфиопия ўрнига Бельгия, Германия, Доминикан Республикаси, Индонезия ва ЖАР бўлди.
БМТ тарихида Хавфсизлик кенгашига янги нодоимий аъзоларнинг қўшилиши илк маросими Қозоғистон ташаббуси билан 2018 йил январда унинг раислиги вақтида бўлиб ўтган.
Аввалроқ Хавфсизлик кенгаши нодоимий аъзолари байроқларининг кенгаш зали яқинидаги матбуот девори олдида алмаштирилиши техник характерга эга бўлган. Янги анъанага кўра эса бу маросим БМТга аъзо давлатлар вакиллари ва етакчи ОАВ кенг иштирокидаги расмий тадбирга айланди.
“Бу тантанали маросимдан мақсад БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги аъзоларига ҳурмат ва эътироф кўрсатилиши ҳисобланади. Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси бу маросим ҳар йиллик анъанага айланишини бир овоздан маъқуллашган”, деб таъкидлаб ўтган Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров.
Қозоғистоннинг БМТдаги ваколотхонаси Хавфсизлик кенгаши фаолиятига ҳурмат рамзи сифатида Қозоғистонда ишлаб чиқилиб, миллий услубда безалган байроқлар учун махсус тагликларни туҳфа қилган.
Байроқлар алмаштирилиши тадбирида Доминикан Республикаси ташқи ишлар вазири Мигель Варгас, Бельгия, Германия, Индонезия, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Хавфсизлик кенгашида миссиясини якунлаётган давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари, БМТ котибияти ва ОАВ иштирок этган.
Қозоғистон Хавфсизлик кенгашидаги 2 йиллик ишини 31 декабрда якунлади.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024