08:34 / 04.01.2019
8225

Европа футболида 2018 йилнинг энг яхши бразилиялик футболчиси эълон қилинди

Фото: AFP

«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино «Samba Gold 2018» мукофоти соҳибига айланди.

Ушбу соврин Европада тўп сурувчи энг яхши бразилиялик футболчига берилади. Ғолиб номи журналистлар, футболчилар ва интернет-фойдаланувчилари ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижасида аниқланади.

Овоз бериш жараёни қуйидаги натижаларни тақдим этди:
1. Роберто Фирмино – 27,79%
2. Марсело – 20,51%
3. Неймар – 18,67%
4. Алиссон – 16,39%

Таъсисчиларнинг қайд этишича, «Samba Gold» иккинчи маротаба «Ливерпуль» футболчисига насиб этмоқда. 2016 йилда «қизиллар»дан Филипе Коутиньо Европадаги энг яхши бразилиялик ўйинчи деб топилганди.

Top