Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия ёшлар терма жамоаси АҚШни енгиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Финляндия ёшлар терма жамоаси Канадада ўтган жаҳон чемпионати финалида АҚШ термасини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
Ванкуверда ўтган учрашув финлар фойдасига 3:2 (0:0, 1:0, 2:2) ҳисобида якунланди. Шайбаларни финлар таркибида Ессе Юлонен (32-дақ.), Отто Латвала (47-дақ.) ва Каапо Какко (59-дақ.), америкаликлар сафида Александр Хмелевский (48-дақ.) ва Жош Норрис (49-дақ.) киритдилар.
Бронза медалларни швейцарияликларни 5:2 ҳисобида ютган Россия терма жамоаси қўлга киритди.
Финляндия жаҳон чемпиони номига 5-марта сазовор бўлмоқда. Бунгача терма жамоа ушбу унвонни 1987, 1998, 2014, 2016 йилларда қўлга киритган.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
14:45 / 01.01.2026