Жаҳон | 00:45 / 07.01.2019
5675
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэлада яна давлат тўнтаришини амалга оширишда айбланди

Америка Қўшма Штатлари Венесуэлада тинчлик ва барқарорликка путур етказмоқчи, шунингдек, минтақадаги давлатларни Каракасга қарши қайрамоқда, деб ҳисоблайди Венесуэла расмийлари.  Бу ҳақда якшанба куни Жанубий Америка мамлакатининг Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда билдирилди.

«Венесуэла Боливар Республикасининг ҳукумати халқаро ҳамжамиятга маълум қиладики, Венесуэла давлатининг қонуний ва демократик институтларини тан олмаган ҳолда, президент Николас Мадуронинг қонуний ва демократик бошқарувига қарши АҚШ томонидан давлат тўнтаришини ташкил этишга қаратилган яна бир уриниш рўй берди», - дейилади ҳужжатда.

Каракасга кўра, Вашингтон «Венесуэла халқига қарши қамални кенгайтириш» учун «минтақада унга бўйсунадиган ҳукуматларга буйруқ» берган.

Давлат департаментининг матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Роберт Палладино, шанба куни, «АҚШ Венесуэла миллий ассамблеясини (бир палатали парламент) мамлакатдаги ягона қонунчилик институтини сифатида» тан олишини маълум қилганди. Ушбу қонун чиқарувчи орган Мадурога қарши сиёсий мухолифат назорати остида, аммо у бир неча йил давомида қарорларни қабул қилиш жараёнидан четлатилган.

2017 йилнинг июль ойида Венесуэлада давлат раҳбарининг қарори билан Конституция мажлиси чақирилди, унда ҳеч қандай мухолифат вакиллари иштирок этмайди. Минтақадаги аксарият давлатлар буни тан олишмайди.

Жума куни, Мексикадан ташқари «Лима гуруҳи»нинг аъзолари, Мадуронинг янги президентлик муддатини тан олмаганини эълон қилди. Мадуро эса жорий йилнинг 10 январь куни яна Венесуэла президенти лавозимини эгаллайди. Тегишли ҳужжатни Аргентина, Бразилия, Гайна, Гватемала, Гондурас, Канада, Колумбия, Коста-Рика, Панама, Парагвай, Перу, Саинт Луcиа ва Чили вакиллари имзолади. Улар Мадурони давлат раҳбари лавозимини эгалламаслик ва ижро этувчи ҳокимиятни Миллий Ассамблеяга топширишга чақиришди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид