Жаҳон | 11:08 / 09.01.2019
4040
1 дақиқада ўқилади

Бразилия бир ой аввал маъқулланган миграция бўйича глобал келишувдан чиқди

Фото: Pixabay/gleidiconrodrigues

Бразилия БМТни хавфсиз, тартиблашган ва қонуний миграция ҳақидаги глобал келишувдан чиқишидан хабардор қилди. Бу ҳақда Estado de Sao Paulo нашри маълум қилди. 

Ушбу қарорни 1 январда президент лавозимини эгаллаган Жаир Болсонару қабул қилди.

“Мамлакат раҳбарияти муҳожирларга қарши эмас, бироқ уларнинг Бразилияга келиши қатъий назорат қилиниши лозим”, деб айтган Болсонару.

Келишув 2018 йил 10 декабрда БМТнинг Марокашдаги анжуманида маъқулланган эди. Бразилия томонидан уни эндиликда собиқ ташқи ишлар вазири Алоизиу Нунес имзолаганди.

Бразилиянинг амалдаги ташқи ишлар вазири Эрнесту Араужу ҳужжатни муҳожирлар оқими муаммосини ҳал қилишнинг тўғри келмайдиган усули деб атаган. Унинг фикрича, бу вазиятни глобал нуқтаи назардан эмас, балки ҳар бир давлатдаги воқеликлардан келиб чиқиб алоҳида баҳолаш лозим.

Мавзуга оид