Жаҳон | 00:00 / 09.01.2019
40063
1 дақиқада ўқилади

Порошенконинг “маст ҳолда” тушган суратига изоҳ берилди

Украиналик журналист Юрий Бутусов Facebook’да Украина президенти Пётр Порошенко 2015 йилдаги ҳарбий тадбирдан олинган суратда “маст ҳол”да кўринганига тушунтириш берди.  

“Порошенконинг юзи бошқа сабабга кўра қизил бўлган. Тележурналистлар буни кўришмаган, чунки уларни отиш машқлари ўтказилган майдончага киритишмаган”, деб ёзган Бутусов. 

Унинг айтишича, у камерасиз бўлгани сабаб полигонга кира олган. Журналистнинг маълум қилишича, ўша куни Порошенкога снайпер милтиғи намойиш қилинган ва ундан отиб кўриш таклиф қилинган. Бироқ президент милтиқ отиш вақтида орқага қаттиқ уришидан огоҳлантирилмаган. Оқибатда Украина раҳбари “оптик нишонга олгичга кўзини қўйиб туриб ўқ узганда кўзидан қаттиқ зарба олган”.

Шунга қарамай, Порошенко шикастланган юзини бошига кепка кийиб беркитиб, матбуот вакиллари билан учрашишга рози бўлган. 

Мавзуга оид