Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтон: АҚШ Венесуэладаги Мадуро ҳокимиятини тан олмайди
АҚШ Венесуэлада президент Николас Мадуронинг ҳокимиятини тан олмайди ва бу мамлакат ҳукуматига босим учун барча чораларни қўллайди. Бу ҳақда РИА «Новости» Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Қўшма Штатлар Венесуэла диктатори Николас Мадуронинг ҳокимиятга бўлган ноқонуний даъволарини тан олмайди. Унинг 2018 йил май ойидаги «сайлови» бутун дунёда адолатсиз, эркин бўлмаган ва ишончсиз, деб ҳисобланди», - дея маълум қилди у.
Болтоннинг қўшимча қилишича, «Мадуро ноқонуний режими ўз етакчиларини эркин танлаш ҳуқуқини баланд овозда талаб қилаётган Венесуэла барча фуқароларининг хавфсизлиги учун бевосита масъулдир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина венесуэлалик амалдорлар учун мамлакатга киришни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
00:11 / 28.06.2026
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди
10:45 / 27.06.2026