Жаҳон | 08:05 / 12.01.2019
6804
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетишни бошламади

Фото: REUTERS

АҚШ ҳарбий техникани Суриядан олиб чиқишни бошлади, аммо ҳарбий хизматчилар ўз жойида қолмоқда. Бу ҳақда Fox News Пентагон вакилига таянган ҳолда хабар берди.

Ҳарбий маҳкама вакили хавфсизлик нуқтаи назаридан бу борада батафсил маълумот бермаган.

Аввалроқ, Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш жараёни 90 кундан 120 кунгача давом этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Сурияда жами 2 мингга яқин америкалик аскар бор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал CNN АҚШ Суриядан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлагани ҳақида маълумот тарқатганди.

Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги кунларда америкалик ҳарбийлар «ер устида жойлаштирилувчи ҳарбий техниканинг» биринчи партиясини олиб чиқиб кетишган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид