Жаҳон | 07:35 / 16.01.2019
4170
1 дақиқада ўқилади

Кениядаги меҳмонхонага ҳужумда 15 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS / Thomas Mukoya

Кения пойтахти Найробидаги меҳмонхона мажмуасидаги теракт вақтида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. Аноним қолиш шарти билан гапирган полициячи маълумотларига кўра, жасадлар ўликхонага етказилган.   

Маълум қилинишича, қурбонлар орасида АҚШ ва Буюк Британиянинг биттадан фуқароси бор. 11 қурбон Кения фуқароси бўлиб, 2 жасаднинг ёнида ҳужжати бўлмагани сабабли уларнинг фуқаролигини ўрнатишнинг имкони бўлмаган. 

Кения ҳуқуқ-тартибот идоралари мажмуадан одамларни эвакуация қилмоқда. Маълум қилинишича, қутқарувчилар мажмуа ҳудудидан 50 га яқин кишини олиб чиқишган. 

Найробидаги DusitD2 меҳмонхона-офис мажмуасига ҳужумни “Аш-Шабоб” гуруҳи жангарилари уюштирган. Мажмуада меҳмонхона, банклар филиаллари ва офислар жойлашган.

Жангарилар меҳмонхонада иккита портлашни амалга ошириб, сўнгра отишма бошлаган. Жангарилар, шунингдек. бир неча кишини асирга олган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид