Жаҳон | 07:58 / 20.01.2019
8531
1 дақиқада ўқилади

Мексикада ёнилғи қувуридаги портлаш оқибатида 73 киши ҳалок бўлди

Фото: Eluniversal

Мексиканинг Идальго штатида ёнилғи қувуридаги портлаш ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 нафарга етди, 73 киши жароҳат олган. Бу ҳақда штат губернатори Омар Фаёз маълум қилди

Портлаш 18 январда Тлауэлильпан шаҳрида қувур кесилган жойда юз берган. Фожиа жойида 350 га яқин киши қувурдан отилиб чиқаётган ёнилғини бидон ва канистрларга йиғиш учун тўпланган бўлган. 

Жароҳатланганлардан баъзилари иккинчи ва учинчи даражали куйиш жароҳатлари олишган.

Фото: Eluniversal
Фото: Eluniversal

Фото: twitter.com/Hamza_saleem777

 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид