Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 15 килограмм симобни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
15:47
Тошкентда туғруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026