Италия Хуан Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олишдан бош тортди
Рим Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олмайди. Бу ҳақда Tg2000 эфирида Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Манлио ди Стефано айтиб ўтди.
Унинг айтишича, Италия бир давлат ёки давлатлар гуруҳи бошқа бир давлатнинг ички сиёсатини белгилашига қарши. “Бу аралашмаслик тамойили деб аталади ва БМТ томонидан тан олинади”, деб айтган дипломат.
Ди Стефано ҳозирда Венесуэлада урушга йўл қўймаслик энг муҳим масала ҳисобланишини қўшимча қилган. “Бу хатога Ливияда йўл қўйилган ва бугунги кунда барча томонидан тан олинган”, деб таъкидлаб ўтган Италия вакили.
31 январда Европа парламенти Гуайдо вақтинчалик президент деб тан олинган резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда таъкидланишича, Европарламент Венесуэла парламентини мамлакатдаги ягона қонуний демократик орган сифатида қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадурога мамлакатни тарк этишни тавсия қилган. У твиттерда Мадуро ва унинг ён атрофидагилар Гуайдо томонидан ваъда қилинган амнистиядан фойдаланишлари ва қолган ҳаётларини “Венесуэладан узоқроқда, бирор соҳилбўйида” ўтказишлари мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024