Жаҳон | 10:41 / 01.02.2019
9538
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла БААга 15 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда – ОАВ
Венесуэла марказий банки яқин орада БААга 15 тонна олтин сотишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Каракасдаги юқори лавозимли шахсга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, БАА олтин учун еврода нақд пул тўлайди. Битим қиймати ҳозирча номаълум. Каракас умумий ҳисобда хорижга 29 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда Венесуэлада сиёсий инқироз давом этмоқда. Парламент спикери, мухолифатчи Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган. Уни АҚШ ва минтақа ҳамда дунёнинг бошқа бир қатор давлатлари қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
12:00 / 23.10.2024