Ҳукумат қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Адлия вазирлиги телеграм-каналида хабар қилинишича, киритилган қўшимчага кўра, суғурта полиси суғурта шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхада расмийлаштирилади.
Шунингдек, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача муддатга тузилиши мумкин. Илгари бу турдаги суғурта шартномалари ҳам бир йил муддатга тузилган.












