Суғурта тўловлари ҳажми 404 миллиард сўмдан ошди

Суғурта компанияси фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири – мижозларга тўланган суғурта товони ҳажми. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилдан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигига қадар компания томонидан суғурта ҳодисалари юзасидан жами 404,25 миллиард сўмдан ортиқ тўлов амалга оширилган.

Йиллар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

• 2024 йил: 6 667 та мурожаат кўриб чиқилиб, 152,3 миллиард сўм суғурта товони тўланган;

• 2025 йил: 45 133 та мурожаат кўриб чиқилиб, 210,2 миллиард сўм тўлов амалга оширилган;

• 2026 йилнинг биринчи ярми: 2 191 та мурожаат бўйича 41,75 миллиард сўм суғурта товони тақдим этилган.

2025 йилда суғурта тўловлари ҳажми 2024 йилга нисбатан қарийб 38 фоизга ошган. Бу даврда мурожаатлар сони ҳам сезиларли кўпайган.

Ҳудудларда 200 нафардан ортиқ иш ўрни яратилган

Компания маълумотларига кўра, "KAPITAL SUG‘URTA"нинг республика бўйлаб 54 та филиали, бўлимлари ва савдо маркази фаолият юритмоқда. Ҳудудий тармоқ мамлакатнинг барча вилоятлари, жумладан, чекка туманларни ҳам қамраб олади.

Мазкур бўлинмаларда 200 нафардан ортиқ мутахассис доимий иш билан таъминланган. Компания ҳудудларда фаолият юритиш орқали суғурта хизматларининг аҳолига яқинлигини таъминлаш ва маҳаллий бандликни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратаётганини билдирган.

Шунингдек, ташкилот сўнгги уч йил давомида давлат бюджетига 56,7 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ва мажбурий тўловлар ўтказган.

Суғурта хизматлари рақамлаштирилмоқда

Таъкидланишича, ташкилот фаолиятидаги муҳим йўналишлардан яна бири ахборот технологияларини жорий этиш ва суғурта хизматларини рақамли шаклга ўтказишдан иборат.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, мижозлар расмий веб-сайт, мобил илова ва Telegram-бот орқали 25 дан ортиқ онлайн суғурта хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу суғурта полисларини масофадан туриб расмийлаштириш, хизматлардан фойдаланиш учун сарфланадиган вақтни қисқартириш ва мижозлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.