13:30 / 02.02.2019
12210

«Ювентус» Марсело учун катта пул таклиф қилди

Фото: Getty Images

«Ювентус» клуб «Реал» ҳимоячиси Марсело хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Tuttosport хабарига кўра, «бьянконери» 30 ёшли бразилиялик учун 45 миллион евро беришга тайёр. Футболчининг ўзига эса 12 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

«Ювентус» Марсело учун трансфер маблағини Алекс Сандрони Англия клубларидан бирига сотиш орқали қўлга киритмоқчи.

Жорий мавсумда Марсело Примерада 12та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Top