Ўзбекистон | 15:11 / 03.02.2019
5585
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга АҚШ геология хизмати делегацияси келади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, 4-7 февраль кунлари Тошкентга АҚШ геология хизмати (USGS) делегацияси ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, 30 январь куни Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси ва АҚШ геология хизмати вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда томонлар геологик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ҳамда АҚШ делегациясининг бўлажак ташриф дастурини келишиб олди.

АҚШ геология хизмати вакиллари Тошкентда икки томонлама илмий-тадқиқот ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ўтказади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид