Жаҳон | 08:25 / 04.02.2019
4780
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Жанубий Корея Трамп ҳамда Ким Чен Ин музокараларини муҳокама қилишди

Фото: REUTERS

Жанубий Корея ва АҚШнинг махсус вакиллари Америка етакчиси Дональд Трамп ҳамда Жанубий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШнинг КХДР муаммолари бўйича махсус вакили Стивен Бигун Корея ярим оролида тинчлик ва хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Жанубий Корея махсус вакили Ли Ду Хун билан музокаралар ўтказди.

Таъкидланишича, томонлар Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашувнинг барча тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида КХДР билан бўлиб ўтадиган музокараларни муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг саммити бўйича режалар ошкор қилинганди.

Мавзуга оид