Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган ва ёнғин ўчириш вақтида Қамчипуруш МФЙда яшаган Ш.И.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин Ш.И.нинг вагонча ичида электр иситиш печини ёқиб, маст ҳолда ухлаб қолишидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








