Бугун Испания Кубоги яримфинали доирасида «Барселона» ва «Реал» клублари беллашади.

Жамоалар мусобақа тарихидаги 2та ўйинли босқичларда 12 марта тўқнаш келган ва 2та ўйин натижасига кўра, 6 мартадан ғолиб чиқишган, деб хабар беради Opta.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Реал» ўйини 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси, соат 1:00да бошланади.