Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қарор Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ–516-сон “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ қабул қилинади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 240-сон билан тасдиқланган Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.2-банди “и” кичик бандидаги “ва терроризмни” деган сўзлар “, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни” деган сўзлар билан алмаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026