Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода Эбола вируси юқиш ҳолатлари 829тага етди
Конго Демократик Республикасида хавфли Эбола вируси юқиши ҳолати 829тага етди, деб хабар қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Кристиан Линдмайер.
"Биз кеча Конго соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълумот олдик. Ҳозирда 829та вирус юқиш ҳолати қайд этилган бўлиб, ундан 768 таси тасдиқланган ва 61 таси тахмин қилинмоқда. Шунингдек, 521 киши вафот этган, 283 кишига касалхонадан чиқарилди, аммо уларни кузатиш давом эттирилади. Бугунги кунда 68 нафар тиббиёт ходими ҳам Эболани юқтириб олган", - деди у.
Аввалроқ 806 киши вирус юқтиргани ва 505 киши вафот этгани хабар қилинганди.
Эбола вируси касаллиги ўткир вирусли инфекция бўлиб, инсонлар ва айрим ҳайвонларнинг ўлимига олиб келади. 2015 йилда Ғарбий Африкада Эбола эпидемияси тарқалган бўлиб, у уч давлат: Гвинея, Сьерра-Леоне в Либерияни қамраб олган.
Мавзуга оид
17:44 / 02.06.2026
Эбола вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи паст — Санэпидқўмита
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
22:54 / 24.05.2026