Фан-техника | 01:01 / 21.02.2019
6786
2 дақиқада ўқилади

Audi e-tron электрокари тоғ чанғиси учишга мўлжалланган ёнбағирни забт этди

Фото: autonews

Германиянинг Audi автомобилсозлик компанияси Red Bull пойга жамоаси билан бирга Audi e-tron электрокарининг Австриядаги Штрайф трекидаги тоғ ёнбағрини забт эта олган махсус версиясини тайёрлади. Бу ерда тоғ ёнбағридан чанғида тез тушиш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Нишаблиги 85 фоизни (40,4 даража) ташкил қилувчи ёнбағир юқорисига автомобилни швециялик пойгачи, DTM сериясининг 2 карра ғолиби ва WRX ралли-кросси бўйича жаҳон чемпиони Маттиас Экстрем олиб чиққан. Ушбу жараён видеоси YouTube’да жойлаштирилган.

Экстремал бошқарган автомобил Audi e-tron’нинг серияли версиясидан сезиларли фарқланади. Машинага учинчи электромотор ўрнатилган, у машинанинг умумий қувватини 503 от кучига етказган. Бундан ташқари, электрокар қия кўтарилишда тортиш кучини тақсимловчи махсус дастурий таъминот, махсус тишчали 19 дюймли ғилдираклар ва хавфсизлик каркаси билан жиҳозланган.  

Audi e-tron Европада жорий январдан сотувга чиқди. Нархи 80 минг долларни ташкил қилувчи автомобил энг паст синфдаги аэродинамик қаршилик коэффициентига эга. 

Мавзуга оид