Жамият | 11:00 / 21.02.2019
33149
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Мактаб ўқувчилари диққатига: «Кенгуру» халқаро математик танлов-ўйинида иштирок этинг!

2019 йилнинг 25 мартида Ўзбекистонда иккинчи маротаба мактаб ўқувчилари учун «Чексиз Кенгуру» математик танлов-ўйини ўтказилади.

«Кенгуру» танлови оддий математик олимпиадалардан жуда фарқ қилади. Австралиялик математик Питер Холлора уни 20 асрнинг 80-йиллари бошларида, энг оддий мактаб ўқувчиларига матеметика қанчалик қувноқ ва қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида яратган. Шу сабабли танлов дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларнинг қалбини забт этган.

Танловда иштирок этиш учун математикани мукаммал билиш лозим эмас. 2-11 синфдаги ҳар бир ўқувчи танлов иштирокчисига айланиши мумкин. «Кенгуру» танлови ҳар бир иштирокчига куч ва билимларини синаб кўриш имкониятини беради. Унда ғолиблар ва мағлублар йўқ, аксинча бу ерда танловсевар, саргузаштларни интиқлик билан кутадиган, ноаниқлик ва янгиликларга тик қарайдиган ва албатта умумжаҳон «Кенгуру» бирлашмаси мухлислари қаторига қўшилишга тайёр ёш билим эгалари тўпланадилар.

Танлов топшириқларига келсак, улар ҳар бир ўқувчи, ҳатто математикани ёқтирмайдиган, ҳатто ундан қўрқадиган киши ҳам ўзи учун қизиқарли ва қулай бўлган саволларни топа олишига мўлжаллаб тузилган. Уларни ечиш учун барча формулаларни ёддан билишдан кўра, тасаввурга эга бўлиш ва фикрлай ола билиш қобилияти муҳимроқ. Мазкур танловнинг асосий мақсади болаларнинг математикага бўлган қизиқишини уйғотиш, уларнинг ўз қобилиятларига бўлган ишончини мустаҳкамлашдир. Танлов шиори – «Математика ҳамма учун!».

 

Кўпчилик танловга қандай тайёрланиш мумкинлиги ҳақида сўрайди. Биз телеграм каналимизга ёки инстаграм ва фейсбук ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимизга қўшилишни, биз билан биргаликда ҳар куни олдинги йилларнинг ноанъанавий ва қизиқарли масалаларини ечишни тавсия қиламиз.

Албатта, барчани танлов қаерда ва қандай ўтиши қизиқтиради. Бу йил, қатнашчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳар бир ўқувчи танлов масалаларини ўзи ўқиб турган жойда ечади. 

Танлов ташкилотчилари, танловни дунё бўйлаб ўтказиладиган тарзда ташкил этиш имконияти учун Халқ Таълими Вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради. Ҳар бир қатнашчига вазифанинг қоғоз нусхаси ва жавоблар варақаси топширилади. Иштирокчилар 75 дақиқа мобайнида вазифаларни бажаришлари ва жавоб варақаларини ўқитувчиларга топширишлари лозим. Вазифалар берилган қоғозни ўзлари билан, эсдалик учун олиб қолишади.

Танлов муаллифлари, халқаро ташкилий қўмита ва Ўзбекистондаги танлов ташкилотчилари, ҳар бир бола бу математика байрамида қатнашишдан завқ олишига кафолат беришади. Нафақат бир олам ҳурсандчилик балки танлов шартларига кўра ҳар бир иштирокчи сертификат ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилади. 

Танловда қатнашиш истагини билдирганлар рўйхатдан ўтишлари лозим

Эслатма!

Рўйхатдан ўтиш тўлов амалга оширилгандан сўнггина ҳақиқий саналади. Танловда иштирок этиш нархи – 30000 сўм.

Сизнинг қулайлигингиз учун ташкилотчилар рўйхатдан ўтишнинг 2 хил усулини таклиф этадилар:

1. www.olympia.uz ташкилотчилар сайти орқали. Сайтда тўловни амалга ошириш учун сиздан тўлов карточкаси талаб қилинади. Иштирокчи ва унинг ўқиш жойи ҳақидаги маълумотлар киритилгандан сўнг, Сиз автоматик тарзда, тўловни амалга ошириш учун Payme сайтига электрон манзил юборилади. Агар Сиз тўловни кечроқ амалга оширишни истасангиз буни Payme тармоғи орқали, Тўлов/ўрганиш бўлимида амалга оширишингиз мумкин. Фақат Сизга юборилган смс кодни албатта сақлаб қўйинг.

2. @olympiauz_bot  телеграм бот орқали.

Телеграм: t.me/contest_kenguru_uz

Инстаграм: @kangaroouzbekistan

Фейсбук: fb.com/kangaroouzbekistan

Телефонлар: +99899 831 9770, +99899 833 9770, +99899 908 9770, +99899 992 9770, +99899 994 9770

Шошилинг, вақт оз қолди!

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид