Жаҳон | 09:48 / 21.02.2019
14518
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия йўловчи лайнери тасодифан товуш тезлигидан ошиб кетди

Фото: REUTERS /Luke MacGregor

Лос-Анжелесдан Лондонга парвоз қилган, Британиянинг Virgin Atlantic компаниясига қарашли Boeing 787-9 Dreamliner самолёти энг кучли ҳаво оқимига тушиб қолди ва товуш тезлигидан ошиб кетди. Бу ҳақда Popular Mechanics ёзмоқда.

Нашрда айтилишича, самолёт 11 километрлик баландликда ўта кучли ҳаво оқимига тушиб қолган. Шунинг учун у тезликни 800 м/с.га (1285 км/с.) чиқариб юборган, бундай баландликда эса товуш тезлиги одатда 1062 км/с.ни ташкил этади. Шунингдек, қайд этилишича, ушбу самолётнинг ҳаракатланиш тезлиги 561 м/с.ни (902 км/с.) ташкил қилади.

Тезлашиш юз бергани туфайли лайнер режалаштирилган вақтдан 48 дақиқа олдин ўз манзилига етиб келган.

Мавзуга оид