Маълум қилинишича, Silk Avia авиакомпаниясининг USA-701 рақамли Тошкент — Қарши йўналишидаги йўловчи рейсини амалга ошираётган ATR-72-600 самолёти экипажи захира аэропортга йўл олишга қарор қилган.

Борт рақами UK72603 бўлган ҳаво кемаси учун Самарқанд халқаро аэропорти захира аэродром сифатида танланган.

Бунга Қарши аэропортидаги ноқулай метеорологик шароит сабаб бўлган. Хусусан, аэропортда ўта совиган туман кузатилган, учиш-қўниш йўлагида кўриш масофаси 300 метрни, булутларнинг пастки чегараси эса 160 метрни ташкил этган.

Мазкур шароитда экипаж парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида захира аэропортга йўналишни ўзгартиришга қарор қилган.

Самолётнинг Самарқандга қўнгани ва йўловчиларнинг кейинги манзилга етказилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.