Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўзи ишлаб чиқарган сув ости қанотли ракетасини илк бор учирди (видео)
Эрон ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида ўзи ишлаб чиқарган, “Қодир” туридаги сув ости қанотли ракетасини илк бор отди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди. Машғулотларда “Фотиҳ” сув ости кемаси иштирок этган.
“Вилоят-97” номли машғулотлар Уммон кўрфазида ўтмоқда. Уларда 100 дан кўпроқ ҳарбий техника: сув ости кемалари, мина ташувчилар, ракета отувчи кемалар, самолётлар ва вертолётлар иштирок этмоқда..
Эрон бир қатор давлатларнинг танқидлари ва норозилигига қарамай, 1990-йиллардан бери ўзининг ракета дастурини ривожлантириш билан шуғулланиб келади. Бундан аввалроқ Европа Иттифоқи Теҳронга қарши санкцияларни кенгайтирганди. Бу орада Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ракета дастури устида ишларни давом эттиришини ва бунинг учун мамлакатга кимнингдир рухсати керакмаслигини айтган.
Video released by Tasnim #Iran pic.twitter.com/8hza4vMxlA
— Michael A. Horowitz (@michaelh992) 24 февраля 2019 г.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026