Ўзбекистондаги мактабларда махсус агросинфлар ташкил қилиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида қишлоқ хўжалигини фидойи кадрлар билан таъминлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Билдирилишича, ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишини ошириш, уларни иш билан таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида қишлоқлардаги мактабларда махсус агросинфларни ташкил қилиш керак.
Мазкур синфларда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билимларни бериб бориш, кейинчалик ушбу синфларни тамомлаган ёшларга ўз қишлоқларида ишлаб бериш шарти билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришига имтиёзлар бериш лозим.
Шу орқали соҳа ривожига хизмат қиладиган фидойи, юқори малакали ва ўз ҳудудини яхши биладиган истиқболли кадрларни етиштириш керак, дейилади петицияда.
“Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, соҳани ҳақиқий фидойи ёш кадрлар билан таъминлаш мақсадида қишлоқ жойлардаги мактабларда махсус агросинфларни ташкил қилишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Мактаб” мобил иловасини яратиш ҳақида петиция пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024