Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ КХДРга талабларни юмшатди, Трамп шошмаслик ҳақида ваъда берди
АҚШ ҳукумати Шимолий Кореядан ядро ва ракета дастурлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этишни Вашингтон-Пхеньян саммитида талаб қилиш бўйича режалардан воз кечди. Бу ҳақда NBC News манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ томонидан музокараларда иштирок этаётганлар КХДРдан ўз ядро ва ракета дастурлари ҳақида тўлиқ ҳисобот тақдим этиш бўйича розиликни талаб қилмай қўйишган.
Таъкидланишича, бу қарор АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида Вьетнамдаги музокаралар вақтида қабул қилинган.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси билан музокараларда ҳеч қандай шошма-шошарлик бўлмайди.
«Шошиш - бу бизга керак бўлган нарса эмас», - деди Трамп.
Шунингдек, у КХДРга «қудратли иқтисодий давлат»га айланишида ёрдам беришга тайёр эканини қўшимча қилди.
Трампнинг таъкидлашича, Шимолий Корея томонидан ядро ракеталари синов парвозлари амалга оширилмаётганини қадрлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДРга иқтисодий фаровонлик ваъда қилганди.