Ўзбекистон | 17:30 / 04.03.2019
3450
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қатар ташқи ишлар давлат вазири билан учрашди

2019 йилнинг 4 март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.

Сўнгги вақтларда ўтказилган, ҳамкорликнинг устувор йўналишларига томонларнинг диққатни қаратиш ҳамда икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш имконини берган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги учрашувларнинг якунлари қўллаб-қувватланди, дейилади хабарда.

Билдирилишича, суҳбатда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Мавзуга оид