14:22 / 07.03.2019
9230

Гуайдо Европани Венесуэлага қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди

Фото: REUTERS

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Европани Каракасга қарши молиявий санкцияларни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.

Гуайдонинг фикрига кўра, Европа давлатлари Венесуэлага нисбатан санкция чекловларини кучайтириши керак.

«Халқаро ҳамжамият венесуэлаликларнинг пуллари режим танқидчилари ва маҳаллий халқлар вакилларини йўқ қилиш учун ишлатиладиган вазиятга йўл қўймаслиги лозим», - деди Гуайдо.

Унинг тушунтиришича, Венесуэла халқи ҳозирнинг ўзидаёқ азият чекмоқда, санкциялар жорий этилиши билан бу аҳвол унча жиддий тарзда ўзгармайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла билан муносабатлар учун учинчи давлатларга санкциялар ваъда қилганди.

Мавзу
Венесуэлада сиёсий инқироз
Венесуэла президент Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари гирдобида қолди. 23 январь куни, ушбу намойишлар авжига чиққан вақтда Венесуэла парламенти раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилди
Барчаси
Top