Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“1. Белгилансинки:
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни ҳар куни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;
кўрсатилган миқдордан кам нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар;
Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:
"2. Белгилансинки:
юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш қонунчиликка мувофиқ нақд пулда ёки нақд пулсиз тартибда, шунингдек, банк корпоратив карталари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ўзаро ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади;
нақд пул тушумлари белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади);
юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин”.
Вазирлар Маҳкамасининг “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:
















