Савол бежиз эмас: Россия Ўзбекистон экспортининг қарийб 13 фоизини қабул қилади, мамлакатда Ўзбекистон капитали иштирокидаги 700 га яқин компания фаолият юритмоқда, ўзбек маҳсулотларининг биргина Wildberries орқали савдо айланмаси эса 2025 йилда 1,5 миллиард долларга яқинлашган.

Аввал фармоннинг ўзи: Россия нимани ўзгартирди?

24 август куни Россия президенти “Россия Федерацияси критик инфратузилма объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 604-сонли фармонни имзолади.

Мазкур фармоннинг қисқача мазмуни шундан иборатки, агар хўжалик юритувчи субъект критик инфратузилма объектининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмаса ёки уларни кечиктирса, хавфсизлик талабларини бузса, объектнинг хавфсизлиги ёки нормал ишлашига таҳдид яратса, жумладан учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумларининг олдини олишга қаратилган чоралар самарасиз деб топилса ёхуд зарарланган объектни ўз вақтида тикламаса, унга нисбатан вақтинчалик бошқарув жорий этилиши мумкин.

Вақтинчалик бошқарувга олинган мол-мулкнинг эгаси ўз мулк ҳуқуқидан автоматик равишда маҳрум бўлмайди. Бироқ, вақтинчалик бошқарувчи мулкдорнинг айрим ваколатларини амалга оширади ва бунда мол-мулкни тасарруф этиш, яъни уни сотиш ёки бегоналаштириш ваколатига эга бўлмайди.

Бошқарувга корхонанинг Россия ҳудудидаги кўчар ва кўчмас мулки, айрим қимматли қоғозлари, Россия компанияларидаги улушлари ҳамда мулкий ҳуқуқлари тушиши мумкин.

Бунинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

Бунинг жавоби икки мамлакат иқтисодий алоқаларининг кўламида яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакат ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларни ташкил этган. Россия билан савдо ҳажми қарийб 13 миллиард доллар бўлган.

Бундан ҳам муҳимроқ кўрсаткич – экспорт. 2025 йилда Ўзбекистоннинг жами экспорти 33,8 миллиард доллар, Россияга экспорти эса 4,3 миллиард долларни ташкил қилган. Оддий ҳисобда, Россия Ўзбекистон экспортининг қарийб