Трамп Эронга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши 1995 йилда киритилган санкцияларнинг амал қилиши муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Вашингтоннинг фикрича, Эрон ҳукуматининг сиёсати ва хатти-ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги, иқтисодиёти ва халқаро сиёсатга ҳамон хавф солади.
Трамп 2018 йил 8 май куни АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилганди. Бу келишувга кўра, Эрон молиявий ва иқтисодий санкциялар тўхтатилиши эвазига ядровий фаолиятини чеклаши керак бўлган. Санкциялар автомобил тармоғи, саноат корхоналари учун компьютер дастурлари савдоси, табиий қазилмалар ва металлар савдоси ҳамда нефть тармоғини қамраб олган.
АҚШ келишувдан чиққач Теҳронга қарши санкцияларни тиклаган. Жорий январь ва февралда эса АҚШ Эронга қарши санкцияларни навбатдаги марта кенгайтирган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024