Қозоғистоннинг Tenge Bank’и Тошкентда қачон иш бошлаши маълум бўлди
2019 йил апрель ойида Қозоғистоннинг Халқ банки Ўзбекистонда филиал очиш учун лицензия олишни режалаштирмоқда. Ушбу режалар 2018 йилда Қозоғистон фонд биржаси томонидан эълон қилинганди. Банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова Олмаотада бўлиб ўтган матбуот анжуманида батафсил маълумот берди.
«Апрель ойида Ўзбекистонда банкимизни очиш учун тўлиқ лицензия кутмоқдамиз. Филиални жойлаштириш учун бино ҳозирда танланган. Бу бизнинг банк ишлайдиган олтинчи мамлакат бўлади. У ерда эҳтимолий мамлакатлараро оқимларни кўрмоқдамиз. Аввал биз юридик шахслар учун хизматларни тақдим этамиз, жисмоний шахслар учун эса хизматлар йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган», - деди Умут Шаяхметова.
Шундан сўнг, Халқ банки Ўзбекистонда ўз филиалига эга бўлган Қозоғистоннинг биринчи банкига айланади. У ҳозир Россия, Қирғизистон, Грузия, Тожикистон ва Қозоғистонда ишлайди. Банк тахминан 10 миллион мижозга хизмат кўрсатади. Уларнинг 7,2 миллиони бир нечта банк маҳсулотидан фойдаланади.
Ўзбекистондаги шўъба корхона Tenge Bank деб аталади.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024