Жаҳон | 11:35 / 16.03.2019
21885
1 дақиқада ўқилади

Полиция янги зеландиялик террорчини яна бир терактда айблаши мумкин

Фото: REUTERS

Янги Зеландия полицияси фикрича, икки масжидда оммавий отишма учун масъулият фақат бир шахснинг зиммасида - у суд қарори билан қамоқда сақланаётган Брентон Таррант. Бу ҳақда ТАСС полиция комиссари Майк Бушга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Комиссарнинг сўзларига кўра, полиция Таррантни икки масжидда содир бўлган воқеалар учун масъул деб ҳисоблайди.

«Шу нарса аниқки, кейинги суд мажлиси ўтказиладиган санада унга янги айбловлар қўйилади. Бироқ, улар айнан қандай бўлишини тергов томони аниқлайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Буш.

Аввалроқ, суд янги зеландиялик террорчини ҳибсда қолдиргани хабар берилганди.

Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия генерал-губернаторига ҳамдардлик мактуби йўллаганди.

Мавзуга оид