Ўзбекистон | 14:55 / 26.03.2019
7434
2 дақиқада ўқилади

Нукусда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга янги уйлар калити топширилди

Фото: Мудофаа вазирлиги

25 март куни Нукус гарнизонида қуриб битказилган янги уйларнинг калитларини ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийларига топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Нукус шаҳрида барпо этилган 30 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 24 январь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 август кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига турар-жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисида»ги Низомига асосан ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий кўринишдаги уй-жойлар топширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил режаси бўйича 74та уй ипотека кредити асосида, 21таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.

Тадбир давомида Нукус шаҳар маданият ходимлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада хуш кайфият улашди.

Мавзуга оид