Спорт | 09:58 / 27.03.2019
10603
2 дақиқада ўқилади

Ҳабибнинг менежери: Конор билан реванш ҳақида ўйламаяпмиз

Фото: REUTERS

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов Конор Макгрегорнинг фаолиятни якунлаш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди.

Мутахассис таъкидлашича, Нурмагомедовнинг жамоаси ирландиялик билан реванш ҳақида ўйламаган ҳам.

«Ростини айтадиган бўлсам, мен бу ҳақда умуман ўйламагандим. Бизни у нима қилаётгани умуман қизиқтирмайди. Хоҳласа - тугатсин, хоҳламаса - йўқ, биз у ҳақида ҳам, реванш ҳақида ҳам ўйламаяпмиз. Реванш унга керак. Биз учун бу катта янгилик эмас. У пенсияга чиқиши тўғрисида қайта-қайта эълон қилди. Менимча, бу диққатни жалб қилиш бўйича навбатдаги ҳийла. Аслида у ерда нималар содир бўлаётганлигини билмайман.

Реванш ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаган, шунинг учун бу бизни ранжитмади, бу ўтган босқич. Биз ҳаммасини исботладик. Ҳаттоки, у қолганда ва жанг қилганида ҳам, реванш учун ҳуқуқни қўлга киритиши керак эди. Бироқ, ҳозирча гап бу ҳақда кетаётгани йўқ», - дея Магомедовнинг сўзларини келтиради «360» телеканали.

Бундан олдин, Макгрегор ММА’даги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди.

Мавзуга оид