Профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича "Ўзбекистон Республикаси президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ:
“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари сақлаб қолинган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катга) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилган ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юкланган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилган;
профилактика инспекторларининг ёрдамчиларини ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
Профилактика (катга) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қуйидагилар профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиш;
ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг, шунингдек, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда иштирок этиш;
фуқаролар, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
вояга етмаганлар ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик. фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асрашга қаратилган тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
“Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари, “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятини кунлик назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш.
Мавзуга оид
18:07
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
12:08 / 12.09.2024
Сурхондарёда инспекторни ҳақоратлаб, погонини юлган майорга танбеҳ берилди
17:34 / 04.09.2024