Россиялик кибермутахассислар Венесуэлага юборилгани маълум бўлди
24 март куни Венесуэлага етиб келган россиялик ҳарбийлар орасида киберхавфсизлик бўйича мутахассислар бўлган. Бу ҳақда Reuters АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Вашингтондан тахмин қилишларича, уларнинг вазифалари орасида Венесуэла президенти Николас Мадуро тарафдорларига мамлакат ҳукумати киберинфратузилмасини кузатиш ва ҳимоя қилишда ёрдам бериш ҳам бор бўлиши мумкин. Бу, агентлик суҳбатдошларининг фикрича, Мадурони мамлакатда режим ўзгаришидан ҳимоя қилиш ва Россиянинг Лотин Америкасидаги позициясини мустаҳкамлаши керак.
Бундан олдин, Венесуэлага Россиядан бортида юзга яқин ҳарбий бўлган икки самолёт келиб қўнгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
El Comercio нашри хабарига кўра, 23 март куни Каракасдаги Майкетия халқаро аэропортига россиялик ҳарбийлар ва 35 тонна юк бўлган Ан-124 ва Ил-62 самолётлари келган.
Нашрнинг таъкидлашича, гап 99 ҳарбий ҳақида бормоқда, уларга Россия қуролли кучлари бош штаби ташкилий-мобилизация бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Василий Тонкошкуров бошчилик қилмоқда.
Кейинчалик, Венесуэла Ягона социалистик партияси (PSUV) вице-президенти Диосдадо Кабельо Каракасга ичида ҳарбийлар бўлган Россия самолётлари ҳақиқатдан ҳам келиб қўнганини тасдиқлади.
Кабельонинг билдиришича, россиялик ҳарбийлар бўйича ташаббус Венесуэла президенти Николас Мадуро томонидан илгари сурилган. У ҳарбийларнинг ташрифидан кўзланган мақсадга аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
21:00 / 07.10.2024