Жаҳон | 15:46 / 28.03.2019
10522
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ҳиндистон сунъий йўлдошларга қарши ракета учирганини тасдиқлади

Фото: EPA

АҚШ космик қўмондонлиги қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Дэвид Томпсоннинг маълум қилишича, Америка ракеталарга қарши огоҳлантириш тизимлари Ҳиндистон сунъий йўлдошга қарши ракета учирганини қайд этган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Томпсоннинг тасдиқлашича, Ҳиндистон ракетаси мўлжални аниқ нишонга олган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ синовлардан кейин пайдо бўлган қолдиқлар булутида тахминан 270та объект мавжудлигини кузатмоқда.

Бундан олдин, Ҳиндистон Ер сунъий йўлдошини уриб туширгани хабар берилганди.

Мамлакат бош вазири Нарендра Модининг халққа мурожаатда маълум қилишича, Ҳиндистон Ер яқинидаги паст орбитада жойлашган космик аппаратни муваффақиятли уриб тушириб, сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга дунёдаги тўртинчи давлатга айланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид