Ўзбекистон - Латвия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2019 йилнинг 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Латвия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 14-раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг давлат котиби ўринбосари, сиёсий директори Янис Мажейкис раҳбарлик қилдилар.
Маслаҳатлашувларда икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, БМТ доирасида ва «Ўзбекистон-Европа иттифоқи» шаклидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари батафсил муҳокама қилинган, шунингдек, қатор халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва бошқа кўринишда ҳеч қандай муаммо мавжуд эмаслиги таъкидланди. 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён турли соҳаларда самарали ҳамкорликда катта тажриба тўпланган.
Савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди. Ҳозирги вақтда Латвия Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги асосий савдо шерикларидан бири ҳисобланади. 2018- или ўзаро товар айланмаси 429,5 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу ўтган йилга қараганда деярли 50%га кўп.
Товар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш орқали ўзаро маҳсулот етказиб беришни диверсификация қилиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу ўринда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Латвия Бизнес ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлисини ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Туризм, маданият, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболли ҳисобланади.
Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг бутун кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ва яқин келажакда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Латвия делегацияси билан учрашди. Учрашувда Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий тикланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.
Музокараларда Латвия элчиси Михаилс Попковс иштирок этган.
Мавзуга оид
00:33 / 09.10.2024
Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
15:50 / 01.10.2024
Ўзбекистон ва Латвия жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиради
14:10 / 30.09.2024