30 март куни Алоқа тарихи музейида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги «Республикамиз ҳудудларида мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» матбуот анжумани ўтказди.

Фото: mitc.uz

Матбуот анжумани доирасида республика учун янги бўлган халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш тақдимоти ўтказилди.

Фото: mitc.uz

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимининг жорий этилиши мамлакатда 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланади.

Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг оператори сифатида «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» Давлат унитар корхонаси белгиланган бўлиб, мазкур корхона негизида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўрнатилди. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикасининг барча GSM-операторлари тармоқларига уланган бўлиб, улар ўртасида «онлайн» режимида ўзаро маълумот алмашиш имконини беради. Шунингдек, мазкур тизим импорт қилинадиган мобил қурилмаларнинг регистратори вазифасини бажаради.

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларнинг автоматик тарзда рўйхатга олиш амалга оширилади.

Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди.

Маҳаллий GSM-операторлар тармоғида ўзининг мобил қурилмасидан фойдаланаётган абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди – рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

1) контрафакт қурилмаларни – яъни IMEI-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган қурилмани,