Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ўрмон ёнғинини ўчириш чоғида 30 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Сичуан провинциясидаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 30 кишига етди, деб хабар берди ХХР ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.
Аввалроқ 24 киши ҳалок бўлгани айтилганди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси шанба куни бошланган ёнғинни ўчиришда қатнашаётганлар бўлган.
Ёнғинга қарши курашишга 690га яқин киши жалб этилган бўлиб, кучли шамол сабабли олов тезлиги ва йўналиши ўзгарганидан сўнг 30 киши бедарак йўқолган. Икки кунлик қидирув ишларидан сўнг уларнинг барчаси ҳалок бўлган деб топилган.
Оловни ўчириш учун кураш ҳали ҳам давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026