Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум миқдорига боғлиқ:

• 100 млн сўмдан ошмаганда – қатъий белгиланган солиқ тўланади;
• 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан ошмаганда – 4% ставкада ЯСТ тўланади;
• 1 млрд сўмдан ошганда – юридик шахслар учун назарда тутилган умумбелгиланган солиқлар тўланади (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорнинг 8-банди).
 
2019 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексидаги ўзгартиришларга мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тушум миқдори ошган ойдан кейинги ойдан бошлаб солиқ солиш тартиби ўзгаради.
 
Бироқ солиқ солишнинг янги тартибида ноаниқ жиҳатлар талайгина. Шу сабабли амалиётда юзага келган айрим муҳим саволларга жавоб берадиган ҳужжат қабул қилинди.
 
Тушум миқдори қандай ҳисобланади
 
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг тушуми устидан солиқ назоратини таъминлаш мушкул. Шу сабабли ДСҚ Молия вазирлиги ва ССП билан келишувга кўра якка тартибдаги тадбиркорни ЯСТ тўлашга ўтказиш учун тушум миқдорининг қуйидаги белгилари асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди: 
 
• якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи;
• хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисобварақларида 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача товар айланмасини амалга оширганлиги тўғрисидаги банк маълумотлари;
• камерал назорат натижасида якка тартибдаги тадбиркор томонидан қиймати 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган товарлар сотиб олинганлиги;
• божхона органларидан олинган маълумотга кўра суммаси 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган товарларни импорт қилганлиги;
• белгиланган тартибда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижалари билан тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача эканлиги ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда;