Жаҳон | 11:34 / 02.04.2019
7997
1 дақиқада ўқилади

Мексика АҚШга кетаётган муҳожирлар карвонларини ушлаб туришдан бош тортди

Фото: REUTERS

Мексика ҳукумати Марказий Америка мамлакатларидан АҚШ чегараларига қараб кетаётган муҳожирлар карвонларини ушлаб туриш бўйича уринишларидан воз кечди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда ички ишлар вазири Ольга Санчес Кордеро маълум қилган.

Унинг қўшимча қилишича, Мексика ҳар қандай ҳолатда ҳам жараённи тартибга солиш ва хавфсизликни таъминлаш ниятида.

Аввалроқ, Марказий Америка давлатлари фуқароларидан ташкил топган янги муҳожилар карвони Мексиканинг Гватемала билан чегарасидан АҚШ томон йўнала бошлагани хабар қилинганди.

Noticias24 порталининг хабар беришича, карвонда жами 1,2 мингга яқин одам бор. Улар бутун Мексика бўйлаб АҚШ томон йўл олиш учун Мексиканинг чегарадаги Тапачула шаҳрида 2 ойча бўлишган. Баъзи маълумотларга кўра, муҳожирлар орасида Куба фуқаролари ҳам бор.
 
Ўз навбатида, Америка етакчиси Дональд Трамп Мексика билан чегарани ёпиб қўйиши ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид