Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Қора денгизда Россиядан рухсат сўраб ўтирмасдан ҳаракат қилишини билдирди
НАТО ва Украина Қора денгизда нима қилиш тўғрисида Россиядан рухсат сўрамайди, деди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин.
Унинг сўзларига кўра, Киев тўрт ой давомида НАТО билан музокаралар олиб борди ва альянс билан биргаликдаги ҳаракатларда Москванинг нуқтаи назари билан қизиқмайди.
"Биз шунчаки буни амалга оширамиз. Ҳеч ким биздан сўрамайди, буни қилиш мумкин, буниси мумкинмас демайди", - деган Климкин "112" телеканалига.
Аввалроқ альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар Украина ва Грузияни Қора денгизда қўллаб-қувватлашга келишиб олганини маълум қилганди.
Шу билан бирга, 5 апрелдан Украина ва НАТОга аъзо давлатлар Қора денгизда Sea Shield ("Денгиз қалқони- 2019") ҳамкорликдаги машғулотларини бошлади.