Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Зеленскийга тунги видеомурожаатда: «Эркак бўл!»
Украина етакчиси Пётр Порошенко мамлакат президентлигига номзод Владимир Зеленскийни ўзи билан дебатларга келишга чақирди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар бермоқда.
«Бу - чиройли эмас. Эркак бўлинг. Дебатларга келинг», - деди Порошенко тунги видеомурожаатда.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский сабабларни қидириш ва шартларни қўйишдан тўхташи лозим.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, стадионда дебатларни ўтказишга рози бўлган.
Бундан олдин, Украина президенти лавозимига номзод, шоумен Владимир Зеленский президент сайловларининг 2-босқичига ўта олмаган Юлия Тимошенкога Пётр Порошенко билан дебатларда ҳакам бўлишни таклиф қилганди.
«Пётр Порошенко чақириғимни қабул қилди, у гаплашиш оҳангини кескин ўзгартирди. Хўш, жаноб президент, сизнинг эпсиз узрларингизни қабул қиламан, мен камтар одамман. Украина фуқароларининг учдан бирига келсак, уларнинг ўзи ҳал қилсин. Ушбу дебатлар Украинани бирлаштириш ва бутун дунёга эркин демократик давлат сифатида довруғини ёйиш учун имкониятдир», - деб айтган Зеленский Facebook’да жойлаштирилган видеода.
Мавзуга оид
19:58 / 20.02.2026
ОАВ Зеленский яна уч йиллик урушга тайёрланишни буюргани ҳақида ёзди. Киев рад этди
13:27 / 20.02.2026
Швециянинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети — 1,2 млрд евро
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026